Гаити президентини ўлдиришда иштирок этган 6 гумонланувчи АҚШ ҳарбий дастурида ўқитилган

АҚШ Давлат департаменти вакили Нед Прайснинг таъкидлашича, Гаити президенти Жовенел Моисга қарши суиқасднинг 6 нафар иштирокчиси Колумбия армиясида хизмат қилиш пайтида АҚШ ҳарбий дастурлари бўйича ўқитилган.

Гаити президенти Жовенел Моис 7 июль куни уйига уюштирилган қуролли ҳужум натижасида ўлдирилди ва унинг рафиқаси Мартин Моис жароҳат олди.

Кейинчалик Гаити ҳукумати президент Жовенел Моисга суиқасд қилган қуролли гуруҳ таркибида чет элликлар, аниқроғи колумбияликлар борлигини эълон қилди.

Хавфсизлик ходимларининг таъкидлашича, Гаити президенти қароргоҳига қилинган ҳужумда қатнашган 28 киши, 26 колумбиялик ва икки гаитилик аниқланган.