Францияда бриллиант фирибгарлари қўлга олинди

Франция ва Исроил полициячиларидан иборат махсус гуруҳ инсонларни бриллиант савдоси орқали чув тушириб келган жиноятчиларни қўлга олди. Бу операция 4 йил давом этди.

Le Figaro газетасининг хабар беришича, полиция 27 нафар товламачини қўлга олишга муваффақ бўлган.

Жиноятчи гуруҳ Францияда 1200 нафар инсонни 30 миллион евродан кўп маблағга алдаган. Уларни тинтув қилиш жаранида 4,5 миллион евро маблағ топилган.

 Товламачилар  интернет орқали бриллиант сотиб олмоқчи бўлган инсонлардан олинган пулларни бир нечта айри-айри ҳисоблар орқали Хитойга жўнатиб туришган. У ердан  бу маблағ  эса яна “айланма” йўллар орқали Францияга қайтарилган.