Фаучи АҚШ ҳукумати коронавирус вакциналарини ишлатишга тўлиқ рухсат беришига умид қилмоқда

Оқ уйнинг бош тиббий маслаҳатчиси Энтони Фаучи АҚШ ҳукумати август ойининг ўрталарига қадар коронавирусга қарши вакциналарни қўллаш учун тўлиқ рухсат беришига умид билдирди.

Фаучи “Рейтерс”га берган баёнотида АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (FDA) розилиги шифокорларга иммунитети заиф одамлар учун эмлашнинг учинчи дозасини бериш имконини беради, деб ҳисоблаган.

Унинг таъкидлашича, FDAнинг тўлиқ рухсати кўпроқ америкаликларни коронавирус вакцинасини олишга ундайди ва уларнинг вакциналар хавфсизлиги ва бошқа хавотирларини енгиллаштиради.

АҚШ ҳукумати “Пфайзер”, “Модерна” ва “Жонсон & Жонсон” вакциналарини фавқулодда ишлатилишини маъқуллади, “Пфайзер” ва “Модерна” вакциналари учун тўлиқ литсензия талаб қилинмоқда.