Элдор “Рома” ҳужумчисига айланди

Италиянинг «Женоа» клуби аъзоси бўлган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўз фаолиятини Римнинг «Рома» клубида давом эттиради. Бу ҳақда журналист Николо Скира ўзининг «Твиттер»даги саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, ўзбекистонлик ҳужумчи «Рома»га ижара ҳуқуқи асосида кўчиб ўтади. Ижара шартномаси футболчини 16 млн. евро эвазига сотиб олиш мажбуриятини ҳам ўз ичига олади. «Женоа», шунингдек, Шомуродовнинг бошқа клубга трансферидан фоиз олиши маълум қилинган.

Ўзбекистонлик легионернинг шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.