Доҳадаги «Афғонистон» музокараларни натижасиз якунланди

Афғонистон ҳукумати ва Толибон ўртасида Доҳада бўлиб ўтган сўнгги музокаралар, толиблар етакчиси можарони сиёсий йўл билан ҳал қилишни «астойдил қўллаб-қувватлашини» билдирганидан кейин ҳам сезиларли натижаларсиз якунланди.

Афғонистон ҳукуматнинг юқори мартабали вакиллари, шу жумладан Миллий ярашиш бўйича олий кенгаш раҳбари доктор Абдулла Абдулла, икки кунлик интенсив музокаралар ўтказиш учун Қатарга келганди.

Томонлар узоқ вақтдан бери тўхтаб қолган тинчлик музокараларини жонлантиришга интилишди. Якшанба куни эришилган қўшма баёнотда «адолатли ечим»га эришиш учун келаси ҳафта яна учрашиш зарурлиги тўғрисида бир тўхтамга келдилар.

Музокараларнинг иккинчи куни олдидан Толибон олий раҳбари Ҳибатулла Охунзода толиблар эришган ғалабаларга қарамай «Ислом амирлиги сиёсий келишувни қатъий қўллаб-қувватлайди» деб айтган эди.

Аммо, Толибон сиёсий идораси вакили якшанба куни Доҳа музокараларида толиблар «афғон сулҳини» таклиф қилмаганини таъкидлади. «Биз Доҳа музокараларида уч ойлик сулҳ таклифини тақдим этганимиз йўқ», – деди матбуот котиби.

Унинг сўзларига кўра, Афғонистон ҳукумат делегацияси билан учрашувлар келажакда ҳам давом этади ва музокаралар «қарашларни яқинлаштириш учун яхши имконият» бўлган.

Аммо Қатардаги музокаралар олиб борувчининг сўзларига кўра, икки кун давом этган мулоқотлар сўнггида томонлар «фуқаролик қурбонларининг олдини олиш учун ҳаракат қилиш тўғрисида» келишувга эришганлар холос.