Буюк Британияга рекорд миқдордаги мигрантлар кириб келди

430 дан ортиқ мигрантлар Ла-Манш бўғозини кечиб ўтиб, Буюк Британияга кириб келдилар. Уларнинг айтишларича, шишма қайиқлардан фойдаланиб, Франция ва Бельгиядан сузиб келишган.

Ноқонуний мигрантларни полиция Кент графлиги соҳилларида пайқаб қолган. Ҳозирча бу рақам Англия учун рекорд ҳисобланади.

Ҳозирда Британия ҳукумати мигрантлар билан боғлиқ янги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда. Унга кўра, Англияга ноқонуний равишда кириб келган инсонларга 4 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин. Аммо баъзи хайрия ташкилотлари мазкур қонунга қарши чиқишмоқда.