Буюк Британия икки доза вакцинани олган европалик ва америкалик сайёҳларга кириш ҳуқуқини беради

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Европа Иттифоқи ва АҚШдан келадиган, икки дозали КОВИД-19 вакцинасини олган сайёҳлар учун мамлакатни қайта очишга рози бўлиши кутилмоқда.

Буюк Британия ҳукумати вазирлари чет эллик сайёҳларни, агар улар икки дозада эмланган бўлсалар, карантин талаб қилинмасдан уларни киритиш хавфсизлигини таъкидладилар, деб ёзади Financial Times.

Хабарга кўра, ушбу чора кейинги ҳафтадан кучга кириши мумкин.

Янгиликлар Британиянинг Хитроу аеропорти душанба куни ҳукуматни ушбу ойнинг охиридан бошлаб эмланган Европа ва Америкалик саёҳатчилар учун мамлакат эшикларини очиб, сайёҳлик секторининг тикланишига ёрдам беришга чақирганидан кейин пайдо бўлди.