Бирлашган Миллатлар Ташкилотидан амалиёт дастури

БМТнинг амалиёт дастури барча номзодлар учун очиқ. Бутун дунёдан бакалавриат ва магистрлик даражаларини тугаллаган талабалар ўзларининг амалий кўникмаларини ривожлантириш учун тўлиқ молиялаштирилган дастурда қатнашиш мақсадида мурожаат қилишлари мумкин. Ушбу ёзги амалиёт дастури учун ариза тўлови олинмайди. IELTS ёки TOEFL натижалари ҳам шарт эмас. Номзод фақат инглиз тилини билиш сертификатини тақдим қилиши етарли. Амалиёт дастури табиий фанлар, муҳандислик, менежмент ва бошқарув, иқтисодиёт, тиббиёт ва технологиялар каби деярли барча соҳаларда олиб борилади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг амалиёти 193 тадан ортиқ мамлакатларда амалга оширилиши мумкин. Номзодлардан олдинги иш тажрибаси ҳам талаб қилинмайди. Янги ишга қабул қилинганлар ёки тажрибали халқаро ходимлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти амалиёт дастурига қатнашишлари мумкин. Амалиётнинг барча ҳаражатлари қопланади. Ушбу дастурнинг давомийлиги 2 ойдан 12 ойгача давом этади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотидан амалиёт дастури тафсилотлари:

Давомийлиги: 2-12 ой;

Грант миқдори: амалиёт ҳаражатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: бакалавриат ва магистратура битирганлар учун;

Грант тақдим этаётган ташкилот: БМТ;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: Очиқ.