Билл Гейтс ва Жорж Сорос Ковид тестларини ишлаб чиқарувчи корхонани сотиб олишди

Миллиардерлар Билл Гейтс ва Жорж Сорос Буюк Британиянинг Mologic компаниясини сотиб олиш учун бирлашдилар. Ушбу ҳарид Ковид-19 тезкор латерал тест синовларини ишлаб чиқишда ёрдам беради.

Билл ва Мелинда Гейтс жамғармасининг қўллаб-қувватлаши остида Сорос Иқтисодий Ривожланиш Жамғармаси, ривожланаётган мамлакатларда тиббий технологиялар стандартларини яхшилаш учун камида 30 миллион фунт (41,1 миллион доллар) сармоя киритадилар.

Келишув доирасида Mologic ва унинг нотижорат тармоқ Global Access Diagnostics компанияси Global Access Health номли янги корхона таркибига қўшилади.

2003 йилда ташкил этилган Mologic компанияси денге (тропик безгак), билгарция (хроник тропик касаллик тури) ва дарё кўрлиги (паразитар филария чувалчангидан келиб чиққан, қора чивинларнинг чақиши билан юқадиган тропик тери касаллиги) каби тропик касалликларга қарши тестларни ишлаб чиққан. Корхонага дунёдаги биринчи ҳомиладорлик ClearBlue тестини ишлаб чиққан профессор Пол Девис ва унинг ўғли Марк томонидан асос солинган.