Август ойидан бошлаб Саудияга туристлар келиши мумкин

Саудия Арабистони миллий АА SPAнинг берган баёнотига кўра, “Туризм вазирлиги 2021-йилнинг август ойидан бошлаб қироллик эшикларини очишга ва туристик визаси бўлганлар учун кириш-чиқишларнинг эркин бўлишига қарор қилди”.

Хабарда айтилишича, туристик визаси бор кишилар қиролликка киргандан кейин карантинга олинмаслик учун коронавирусга қарши эмланишлари, расмий эмланганлик ҳақидаги сертификатни кўрсатишлари ва ПСР тести топширишлари шартдир.

 Саудия Арабистони пандемия туфайли туристларнинг мамлакатга киришини 2019-йилнинг сетябрь ойида тўхтатиб қўйган эди.