АҚШлик олимлар саратон ҳужайраларининг 95 фоизини ўлдирдилар

АҚШнинг Иллинойс университети олимлари кўкрак бези саратон ҳужайраларининг 95-100 фоизини ўлдиришга муваффақ бўлишди.

Science Translational Medicine журналида университет олимлари барча асосий ўсмалар ва метастазларни ўлдирадиган препаратни яратганлиги ҳақида хабар берилган. Сичқонлар устида ўтказилган лаборатория синовлари шуни кўрсатдики, улар ушбу препаратнинг катта дозаларига ҳам чидай оладилар. Синов бошлангандан бир неча кун ўтгач, саратон ҳужайралари сони ўртача 99 фоизга камайди.

Ушбу препаратнинг ўзига хос хусусияти шундаки, у ҳеч қандай ножўя таъсирларга эга эмас ва ErSO самарадорлиги кўкрак ўсмаларининг кўпчилигида мавжуд бўлган эстроген рецепторларига боғлиқ. Тадқиқотчилар препаратнинг одамларда самарадорлигини ва саратоннинг бошқа турларига қарши самарадорлигини текширишни режалаштирмоқдалар.