АҚШ Вакиллар палатаси афғонлар учун қўшимча 8000 виза беришни маъқуллади

АҚШ Вакиллар Палатаси Қўшма Штатларга ёрдам берган ва ўз юртида хавф остида бўлган афғонларга қўшимча 8000 виза беришга рухсат бериш режасини қабул қилди.

Республикачилар ва демократлар вакиллари томонидан тақдим этилган қонун лойиҳаси 16 депутат томонидан рад этилган бўлса, 407 вакил томонидан ёқланди ва кейинчалик Сенатга юборилади.

Ушбу қонун лойиҳаси АҚШ ҳукумати билан ишлаган Афғонистон фуқаролари учун АҚШга кириш учун 8000 визани тақдим этади ва виза бериш жараёнини тезлаштиришга қаратилган.

Қонун лойиҳасини тақдим этган гуруҳни бошқарган демократ Вакил Жейсон Кроу, қўшимча визалар барча потенциал мурожаат этувчиларни қамраб олишини айтди.

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ўтган ой Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши керак бўлган афғонларнинг сони 18000 нафарга етиши мумкинлигини айтди.

The Wall Street Journal АҚШ 35 афғон таржимони ва уларнинг оила аъзоларини Қувайт ва Қатарда жойлашган Американинг иккита базасида жойлаштиришга тайёрланаётгани ҳақида хабар берди, у ерда улар камида 18 ой яшашлари учун вақтинчалик яшаш жойлари қуриш режалаштирилган.