АҚШ суди Атлантадаги массаж салонларига ҳужум қилган шахсни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди

Атлантадаги массаж салонига ҳужум қилган 22 ёшли Аарон Лонг сешанба куни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Associated Press хабар беришича, Лонг 4 кишининг қотиллиги бўйича сўроқ пайтида айбига иқрор бўлган ва Жоржия штати суди унга нисбатан 4 та умрбод қамоқ жазосини чиқаришга қарор қилган.

Агентликнинг таъкидлашича, агар Лонг ўзининг айбсизлигини даъво қилса, прокуратура унга қарши ўлим жазосини талаб қилмоқчи эди.

Лонг Атланта бошқа ҳудудида амалга оширилган 4 та қотиллик бўйича ҳам яна бир суд жараёни бўлиб ўтади.

16 март куни Жоржия штатининг Атланта шаҳрида Лонг томонидан учта массаж салонида асосан осиёлик бўлган ишчиларга қарши амалга оширилган алоҳида ҳужумлар натижасида саккиз киши ҳалок бўлди.