АҚШ разведкасининг собиқ ходими: Агар сиз телефонингизни текширмасангиз, ҳимояланмайсиз

АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ техник директори Уилям Пенни чет элдан олиб келинган барча алоқа мосламалари жосусларга қарши дастурлар ёки тинглаш учун текширилиши кераклигини айтди.

Мутахассис “NSO Group” томонидан ишлаб чиқилган Исроилнинг “Pegasus” дастуридан тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган тергов натижаларига қуйидагича изоҳ берди: “Дунёнинг барча минтақаларида ҳукуматлар тинглаш, муҳим одамлар ортидан жосуслик қилиш учун мўлжалланган дастурларни тарқатишга айрим компанияларни мажбур қилишлари одатий ҳолдир. Агар сиз чет элдан алоқа мосламасини сотиб олган бўлсангиз, уни тинглаш ва дастурий таъминотни текширишингиз керак. Акс ҳолда, сиз ҳимояланган бўлмайсиз”.

АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ амалдори ушбу кузатув усуллари бутун дунё бўйлаб разведка хизматлари учун одатий амалиётга айланган деб ҳисоблайди ва унинг мамлакати айнан шу каби хавотирлар туфайли хитойликларнинг “5G” ускуналарини глобал миқёсда тарқалишига қарши эканлигини маълум қилди.