АҚШ расмийси: Республикачилар партияси ИШИД ва Ал-Қоидан кўра хавфлироқ

Республикачилар партияси собиқ президент Доналд Трамп маъмуриятида ишлаган собиқ юқори лавозимли амалдор Майлз Тейлорнинг ғайриоддий кескин танқидига учради.

“Бу партия мамлакат учун ИШИД ва Ал-Қоида каби террористик гуруҳларга қараганда катта хавф туғдиради”, – деди Майлз Тейлор.

“Newsweek” журналига кўра, Тейлорнинг “Ҳозирги республикачилар партияси мамлакатдаги миллий хавфсизликка таҳдид солувчи биринчи рақамли хатар”, деган сўзини келтиради.

Хабарда айтилишича, Тейлор ҳанузгача ўзини Республикачилар партиясининг аъзоси деб таърифлаб, миллий хавфсизлик учун масъул эканлиги ва шу нуқтаи назардан ИШИД ва Ал-Қоида билан курашганлигини таъкидлаган.

Тейлор 2019 йил февралидан ўша йилнинг сентябригача Трамп президентлиги даврида Миллий хавфсизлик котиби девони раҳбари бўлиб ишлаган.