АҚШ Қатарнинг Эрон инқилобий гвардиясини молиялаштиришини текширмоқда

“The Times of Israel” газетасига кўра, Тел-Авив Вашингтонга Қатар томонидан Эрон Инқилобий Гвардиясига яқинда берилган маблағ тўғрисида разведка маълумотларини берган.

Газетага кўра, Исроил президенти Реувен Ривлин Вашингтонга Қатар томонидан Эроннинг Инқилобий Гвардиясига яқинда берилган маблағ тўғрисида маълумот бериб, бу маълумот Америка расмийларини безовта қилганлигини таъкидлади.

“The Times of Israel” газетаси АҚШ Давлат департаменти Исроил ҳукуматининг Қатар режимини Эрон инқилобий гвардиясини молиялаштиришда айблаган ҳисоботи бўйича текширув бошлаганини хабар қилди.

Юқоридагилардан ташқари, форс тилидаги “Америка Овози” янгиликлар радиоси Исроил АҚШ президенти Жо Байденга Қатар Эрон Инқилобий Гвардиясини молиялаштиргани тўғрисида разведка маълумотларини тақдим этганини хабар қилган.

Унга кўра, “Қатар режими кўплаб мамлакатлар ва террористик ҳаракатларни, шу жумладан, Ливандаги Ҳизбуллоҳ ва ИШИДни молиялаштиришда айбланмоқда”.