АҚШ давлат идоралари ходимларидан идоралар ичида ниқоб тақишни талаб қилмоқда

АҚШ Ички хавфсизлик вазирлигининг таъкидлашича, департаментнинг барча ходимларидан короновирусга қарши эмланганидан қатъи назар, бино ичида ниқоб тақишилари ва ижтимоий масофани сақлашларини талаб қиляпти.

Ички хавфсизлик вазирлиги ушбу талаб АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг сешанба куни чиқарилган ниқоблардан фойдаланиш бўйича янги кўрсатмаси асосида бўлганлигини таъкидлади.