Америкалик қиз танишув дастурида учрашган йигитини “сотиб қўйди”

CNN телеканали январь ойида Вашингтондаги Капитолий яқинида содир бўлган тартибсизликлар гумонланувчиси Bumble танишув дастури туфайли ҳибсга олинганини хабар қилди.

Телеканал Хюстондан (Техас) 32 ёшли Эндрю Таке 6 январ куни АҚШ пойтахтида бўлганида севгилиси билан танишув дастури орқали гаплашган. Қиз ундан “Капитолий ёнидамисиз?”, деб сўраган. У у  ерда бошидан бўлганлигини айтган. Сўзларини тасдиқлаш учун эркак унга бинода 30 дақиқа ичида бўлганлигини кўрсатиб, унга бир нечта селфи юборган.

Бир неча кундан кейин қиз бу ҳақда ФҚБга хабар берган. “Bumble” иловасидаги суҳбатдан олинган тасвирларга кўра, Такеи Капитолий ичида тинч турганини айтган, аммо кузатув камералари, АҚШ Адлия вазирлигининг веб-сайтида эълон қилинган баёнотга кўра, унинг хавфсизлик ходимларига ҳужумда иштирок этганлигини кўрсатган.