Америка стратегик ёрдам сифатида Ироққа вакцина жўнатди

Шанба куни Америка Қўшма Штатлари Ироққа 500 минг дозали Пфайзер вакцинасини хайрия сифатида тақдим қилганлигини эълон қилди ва Ироқни соғлиқни сақлаш соҳасида доимий қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Давлат департаменти баёнотида: “Қўшма Штатлар ва Ироқ ўртасидаги стратегик мулоқот доирасида икки мамлакат ўртасида Олий Мувофиқлаштирувчи Қўмитанинг йиғилиши Американинг Ироққа кўмаги доираси кенгайганлигини тасдиқлади.”

Баёнотда яна шундай дейилади: “Вашингтон Ковакс ташаббуси билан Ироққа 500 минг дозали Пфайзер-Бионтеч вакцинасини хайрия қилади ва АҚШ Давлат департаменти Ироққа биологик намуналар ва тиббий асбоб-ускуналардан нотўғри фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида, хавфсизлик чораларини кучайтириш учун 800 минг доллар беради”.