Амазон Исроилнинг жосус дастурига алоқадор ҳисобларни блоклайди

Amazon Web Services (AWS) Исроилнинг NSO компанияси ишлаб чиққан Pegasus жосус дастурига алоқадор ҳисобларни блокировка қилишини эълон қилди.

Амазон бу чорани юқорида айтиб ўтилган дастур дунёдаги фаоллар, журналистлар ва мухолифатдаги сиёсатчиларга қарши жосуслик қилиш учун ишлатилганлиги ҳақидаги оммавий ахборот воситаларининг хабарлари чиққанидан сўнг маълум қилди.

AWS бу тўғрида маълумот олгандан сўнг, керакли чоралар кўрилганини ва тегишли аккаунтларни блоклаганлигини айтди.

Оммавий ахборот воситаларида жиноятчилар ва террорчиларни таъқиб қилиш учун разведка томонидан фойдаланиладиган Исроилнинг NSO компаниясининг дастурий таъминоти турли мамлакатлардаги журналистлар, ҳуқуқ ҳимоячилари, ишбилармонлар ва мухолифларнинг телефонларини бузиш учун ҳам ишлатилганлиги ҳақида хабар берилган.

Исроил компанияси ўз мижозлари учун мўлжалланган дастурлардан фойдаланмаслигини ва улардан қандай фойдаланилишини кузатмаслигини ва ўз дастурлари томонидан тўпланган маълумотларни кўра олмаслигини айтди.