Аляскада зилзила содир бўлди, цунами ҳақида огоҳлантириш берилди

Алясканинг қирғоқларида 8,2 балли кучли зилзила содир бўлганидан кейин цунами хавфи эълон қилинди, деб хабар қилмоқда АҚШ Геология хизмати.

Геология хизмати маълумотларига кўра, зилзила 47 километр чуқурликда пайдо бўлган ва унинг эпицентри Алясканинг Перривил шаҳридан 91 километр (56 миля) узоқликда жойлашган.

Ҳозирга қадар яна 6,2 ва 5,6 балли иккита силкинишлар қайд этилган.