Афғонистондан “миялар” чиқиб кетмоқда

Сўнгги ўн йил ичида ўз ватанига қайтиб келган муҳожирлар, агар Афғонистондаги толиблар ҳокимиятни қўлга олсалар, яна кетишлари мумкин, дейилади тадқиқотда.

Агар толиблар мамлакат устидан назорат ўрнатадиган бўлса, ўзларининг хавфсизлигидан ҳамда мамлакатда эндигина шаклланаётган гендер тенглигига салбий таъсир кўрсатилишидан хавотир олаётган сўровнома қатнашчиларининг деярли ярми Афғонистонни яна бир бор тарк этиб, чиқиб кетишга тайёр эканликларини айтишган.

“Толиблар қайтиши билан бу жараён (мамлакатдаги ижобий ўзгаришлар) тўхтатилади ва улар ҳокимият тепасига келгандан сўнг интервью берганлар Афғонистонни тарк этишлари аниқ. “Мия”ларнинг миграцияси Афғонистон учун, айниқса аёллар ва қизлар учун даҳшатли оқибатларга олиб келади”, – деди тадқиқотни олиб борган Буюк Британиянинг Мидлсекс университетининг катта илмий ходими доктор Йилмаз Келес.

Мамлакатга қайтганларнинг аксарияти 90 йилларда толибларнинг экстремистик мафкураси ва шафқатсиз амалиётидан қочган, Толибон режими қулаганидан кейин ўз ватанига ташриф буюрган одамлардир.

Улар сўнгги 20 йил ичида Афғонистонда ўз оилаларига, кичик бизнес фаолияти ва касбий ривожланишга катта сармоя киритишган.