Яна бир экологик фалокат

Шри Ланка қирғоғида чўкиб кетган кема сабабли сувнинг ифлосланиши экологик фалокатни келтириб чиқармоқда.

Соҳил яқинида ғарқ бўлган контейнер ташувчи танкернинг сувни ифлослаши янада оғир экологик фалокатга олиб келиши мумкин деган хавотирлар мавжуд.

Кимёвий моддалар билан тўлдирилган кема Коломбо яқинидаги сувларда чўкиб кетди. Денгиз сувининг катта майдони аллақачон миллиардлаб майда пластик гранулалар қопланиб бўлди.

Улар кема чўккан манзилга яқин соҳилларгача етиб бориб, денгиз қирғоқларини ифлослантиряпти ва ёввойи ҳаёт ва атроф-муҳитга катта таҳдид соляпти.