Xiaomi, Poco ва Redmi фойдаланувчилари петиция ташкил қилишди

Интернетда “Ҳурматли Xiaomi раҳбарлари” деб бошланадиган Xiaomi, Poco ва Redmi смартфонлари фойдаланувчилари томонидан компания раҳбариятига ёзилган петиция пайдо бўлди. Петицияда жуда долзарб мавзу кўтарилган.

Смартфон эгалари MIUI операцион дастури бўйича маҳаллий ва глобал версияларнинг сифати ва имкониятларини бир хиллаштириш сўралган.

Петиция матнида глобал прошивкада маҳаллий бозор учун ишлаб чиқарилган версияларга нисбатан бир қатор хато ва камчиликлар борлиги айтиб ўтилган. Шунингдек, глобал прошивкада айрим Xiaomi иловалари Google иловалари билан ўринма-ўрин алмаштирилгач, улардан фойдаланишда айрим чекловларга дуч келинган.

Матнда шунинг билан бирга, MIUI нинг глобал версияларидаги камчиликларни бартараф этишда компания сусткашликка йўл қўяётгани, натижада смартфон эгалари иловалардан узоқ вақт фойдалана олмаётганлари ҳам келтириб ўтилган.

Ҳозиргақадар петицияни 3000 нафардан ортиқ имзолаган.