Харрис муҳожирларни АҚШга келмасликка чақирмоқда

АҚШ вице-президенти Камала Харрис Марказий Америкалик муҳожирларни АҚШга келмасликка чақириб, уларга: “Келманглар!” деди.

Биринчи чет эл сафари пайтида Гватемаладаги нутқида Харрис муҳожирлар бу хавфли саёҳатни бошдан ўтказмасликлари кераклигини таъкидлади.

“Мен шуни таъкидлашни истардимки, бизнинг мақсадимиз гватемалаликларга ўз ватанларидан умид топишда ёрдам беришдир. Шу билан бирга, мен ушбу минтақадаги АҚШга саёҳат қилишни ўйлаётган одамларга айтмоқчиман. Қўшма Штатлар ва Мексиканинг чегараларига келманг”, деди у.

Харрис одам савдоси ва контрабандага қарши кураш бўйича қўшма ишчи гуруҳ, ёш аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш дастури ва коррупцияга қарши курашиш бўйича ишчи гуруҳ тузилишини эълон қилиб, бир қатор янги ташаббусларни очиб берди.

Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Гватемалада агробизнес ва уй-жой қуришга сармоя киритади ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга ёрдам беради ва ярим миллион дозада коронавирус вакцинаси Гватемалага юборилганлигини эълон қилди.

Бу Харриснинг вице-президент сифатида биринчи чет эл сафари. Байден маъмурияти АҚШга ноқонуний иммиграция сабабларини бартараф этиш бўйича ҳаракатларини олиб бормоқда. Байден маъмурияти эса дастлабки кунлариданоқ мамлакатнинг жанубий чегараси орқали ноқонуний кирмоқчи бўлган муҳожирлар сонини камайтириш учун курашмоқда.