Тарихда биринчи бор учувчисиз самолёт бошқа бир самолётга ҳавода ёқилғи қуйди

АҚШнинг учувчисиз самолёти MQ-25 Stingray авиация тарихида биринчи марта бошқа самолётга ҳавода турган ҳолда ёнилғи қуйишни амалга оширди, дея хабар бермоқда Boeing корхонаси.

MQ-25 синов парвозида ёнилғи қуйиш шлангини муваффақиятли тарзда чиқариб АҚШ денгиз кучларига тегишли F/А-18 Super Hornet реактив самолётига ёқилғини хавфсиз тарзда ўтказди. Бу билан Stingray ўзига юклатиган вазифани ажойиб тарзда якунлади. Компания муваффақиятли тарзда ўтган синов парвозини “тарихий воқеа” деб атади.

Аввалроқ, Boeing Пентагон билан АҚШ денгиз кучлари эҳтиёжлари учун дастлабки тўртта шундай учувчисиз самолётларни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича шартнома имзолаганди. Шартноманинг қиймати 805 миллион доллар бўлиб, буюртмалар август 2024 йил август ойига қадар етказиб берилиши керак.

Stingray дрони F/А-18 Super Hornet реактив қирувчиси, Boeing томонидан ишлаб чиқарилган EA-18G Growler бомбардимончи самолёти ва Lockheed Martin компаниясига тегишли F35 нинг бешинчи авлод қирувчиларини ҳавода туриб ёқилғи билан таъминлашга мўлжалланган.