Сурияда Россиялик ҳарбий ҳалок бўлди

Суриянинг  Хасеки вилоятида патруль хизмати пайтида зирҳли автомобиль портлаб кетди ва Россиялик бир нафар ҳарбий ҳалок бўлди.

Автомобиль ҳар кунлик маршрут йўлида патруль хизматини бажараётган пайтда номаълум портловчи ускунанинг ҳаракатланиши оқибатида бу фалокат рўй берган.

Жароҳат олган уч нафар бошқа Россияликлар  эса касалхонага жўнатилган. Улар ҳам портлаш пайтида автомобильнинг ичида бўлган. Ҳозирда уларнинг ҳаёти хавф остида эмаслиги айтилган.

Россия Мудоофа Вазирлиги марҳумнинг оиласига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга ваъда қилган.