Швециядаги қишлоқ шамол ва қуёш энергиясидан тўлиқ фойдаланишга ўтди

Швециянинг жанубидаги Симрис қишлоғи қайта тикланадиган – шамол ва қуёш энергиясидан тўлиқ фойдаланишга ўтди.

Лойиҳа юқори технологияли маҳаллий энергия тизимларини ривожлантириш йўналишида фаолият олиб борадиган Европа Интерфлекс дастури доирасига кирувчи EON энергия компанияси томонидан амалга оширилди.

140 та хонадон учун электр энергиясини 440 кВт ва 500 кВт қувватга эга қуёш ва шамол электр станциялари ишлаб чиқаради. Энергия таъминотининг барқарорлигини 800 кВт қувватга эга батарея таъминлайди.

Ушбу тизим истеъмолчига энергиядан максимал фойдаланишга имкон бериб, қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқаришнинг янада манфаатли ва иқтисодий камҳарж бўлишига олиб келади.

Бундан ташқари, қишлоқ аҳолиси энергия компаниясининг расмий веб-сайтида энергия ишлаб чиқариш, батареяларга энергияни жамлаш, истеъмол қилиш ҳолатини реал вақт режимида кузатишлари мумкин.

Албатта, аҳоли марказий тармоқдан бутунлай узиб қўйилмади. Қайта тикланадиган энергия тизимида муаммо юзага келса, Симрис исталган вақтда ва муаммоларсиз маҳаллий электр тармоғига қайта уланиши мумкин.