Қорақалпоғистондан бир тарих афсонаси-Чилпиққалъа

    Чилпиқ харобалари

    Чилпиқ – ўлкамиздаги бир адимий қалъа-шаҳарнинг  қолдиғидир. Нукус ва Беруний шаҳарлари (Қорақалпоғистон) оралиғидаги Султон Увайс тоғи қоялари устида жойлашган.  Чилпиқ  айлана шаклида бўлиб, атрофи қалин пахса девор билан ўралган, бир томони кириш йўли сифатида очиқ қолдирилган.  Чилпиқнинг 6—8 м. лик девори сакланган, ички радиуси 12 м. Маҳаллий аҳоли  Чилпиқнинг барпо этилишини афсонавий девлар билан боғлайди.  Чилпиқ  ҳудудидан исломгача бўлган  дафн маросимларига хос ёдгорликлар топилган. Олимлар фикрига кўра,  Чилпиқ  оташпарастлар жасадларини келтириб қўядиган махсус дахма вазифасини ўтаган.
    Қалъа харобалари  Қипчоқ шаҳридан 5-6 км шимолроқда жойлашган бўлиб , Амударёнинг ўнг қирғоғида,  баландлиги тахминан 35 метрлик конуссимон тепалик устида жойлашган айлана шаклли иншоотдан иборат. Атрофи қалин пахса девор билан ўралган, бир томони кириш йўли сифатида очиқ қолдирилган. Чилпиқнинг 6-8 метрлик девори сақланган, диаметри 60 метр. Архитектураси ва топилган сопол бўлаклари бўйича қалъа эрамизнинг  V-VI асрларига, илк Африғийлар даврларига оид.
    Халқ ривоятларига кўра Ҳожи-Мулук исмли дев ушбу қалъани барпо этган. Бошқа бир афсонага кўра, Чилпиқни Қаротин-алп деган дев қурган. Герман Вамбери келтирган яна бир афсонага кўра Чилпиқ қадимда мустаҳкам қалъа бўлган. Подшонинг қизи отасининг мулозимларидан бирига ошиқ бўлиб қолади. Отаси ғазабига дуч келишдан қўрққан малика ўз ошиғи билан ушбу қалъадан бошпана топишади. Улар  ичимлик сув илинжида тепаликдан дарё тарафга қараб лаҳм қазишади. Вамбери Чилпиққа келганида ушбу ер ости йўлининг мавжуд эканлигини қайд этади.
    Чилпиқ ҳудудидан исломгача бўлган қадимий дафн маросимларига хос ёдгорликлар топилган. Одамлар истиқомат қилганлигини тасдиқловчи белгилар йўқлиги туфайли Чилпиқ оташпарастлар жасадларини келтириб қўядиган махсус дахма вазифасини ўтаганлиги тахмин қилинади. Академик Толстов бошчилигидаги Хоразм археологик ва этнографик экспедицияси 1940-йилда қалъа ҳудудидан кўплаб сопол остадонлар синиқларини топишган.
    Қалъа номи манбаларда турлича шаклларда келтирилган: Чилпуқ, Чалпук, Чалпиқ, Чалпак.