Ҳиндистонда яшин уриши оқибатида 27 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистон шарқида жойлашган Ғарбий Бенгалия вилояти Табиий офатларни бошқариш бошқармаси раиси Жавид Аҳмад Хон ҳудуднинг турли ерларида далаларда ишлаб турган деҳқонлар ва фермерларни яшин ургани ҳақида баёнот берди.

Ғарбий Бенгалия муттасил ёмғирлар ва бўронлар содир бўлиб турадиган ҳудуд ҳисобланади.

Аҳмад Хон Хугли, Муршидобод, Миндапур, Банкура ва Надия шаҳарларида рўй берган фалокат туфайли 27 кишининг ҳаётдан кўз юмганлигини билдирди.

2019-йили яшин уриши оқибатида Ҳиндистонда 2900 га яқин инсон вафот этган эди.