Гули Ромиён булоғи

Эрондаги Гулистон вилоятида жойлашган Гули Ромиён совуқ сув булоғи Эрон ва дунёдаги бошқа булоқлардан ажралиб туради.

Фақат Америкада Вакулла кўли деб номланган яна битта шунга ўхшаш  булоқ Гули Роминга бироз ўхшаб кетади. Чашмаи Гули Ромиён  – Гулистон вилоятидаги Рами шаҳридан 5 км .жанубда жойлашган. Геологик нуқтаи назардан  бу булоқ сув ҳавзаси шаклида кўринадиган тухум шаклидаги чоҳлардан иборат. Ромиён булоғининг узунлиги 90 метр, кенглиги 80 метр ва чуқурлиги 44 дан 80 метргача. Ушбу ҳовузнинг суви ер ости сув манбаларидан таъминланади. Совуқ булоқ суви ва унинг ранги йил давомида чуқурлиги ва хусусиятлари туфайли кўк-яшилдан фируза ранггача ўзгаради.

Айтишларича, бундан кӯп йиллар олдин Гули Ромиён булоғининг чуқурлиги атиги 40 метрни ташкил қилган экан. Аммо вақт ўтиши билан бу булоқ чуқурлиги ошди ва бугунги кунда тахминан 80 м ва ҳатто эҳтимол, 120 метргача етади. Шу сабабли у дунёдаги энг чуқур совуқ сувли булоқ сифатида танилган.