“General Motors” ва “Lockheed Martin” экстремал шароитларга мослашган янги авлод Ой роверини яратишмоқчи

“General Motors” ва “Lockheed Martin” янги авлод Ой Роверини биргаликда ишлаб чиқаришмоқчи. 1972 йилги 17 Аполлон миссияси нафақат АҚШлик астронавтларни Ойга олиб чиққан, балки, Ой томон учирилган сўнгги миссия эди. Ойда қўллаш учун белгиланган ускуналар орасида 260 кг оғирликдаги Ой Ровери ҳам бор эди. Ровер соатига 18 км тезликда ҳаракатлана олган ва астронавтларни қўниш жойидан 7,6 км узоқликдаги масофага олиб бориб, уларга кутилганидан каттароқ ҳудудни илмий жиҳатдан ўрганишга имкон яратиб берган эди.

Ўшандан бери Ой роверлари ривожлантирилмади. Аммо эндиликда НАСА америкалик астронавтларни Ойга қайтаришнигина эмас, балки у ерда доимий маскан барпо этишга қаратилган Артемис лойиҳасининг муваффақиятига умид қилмоқда.

Янги Ой Ровери автоном ҳолда ёки Ердаги базадан ёҳуд очиқ коинотга дарвоза васифасини ўтовчи Gateway постидан туриб масофадан бошқарилади ҳамда унинг фаолияти назоратга олинади.

Бундай ёндошув миссияларга қисқа вақт давомида кўпроқ илмий ёки тижорий вазифаларни бажаришга имкон беради. Ишлаб чиқарилиши режалаштирилган ровернинг устки қисми герметик қоплам билан ҳимояланади, яъни эндиликда космонавтлар анчагина узоқ давом этадиган космик миссияларни қулай муҳитда амалга оширишлари мумкин бўлади.

Ой роверлари турли муҳитларда ишлай олади ва Қуёш нури таъсирида кундузи 138 градус кечаси эса -162 градусгача тушиши мумкин бўлган ойнинг ҳаддан ташқари инжиқ атмосферасига бардош бера олиши айтилмоқда.