Франция қочоқлар лагерини тарқатиб юборди

Француз полицияси ўтган куни мамлакат жанубидаги Па-Де-Кале шаҳрида жойлашган лагерьдан юздан кўп қочоқларни эрта тонгда чиқариб юборди.

 Мамлакат Ички ишлар вазири Жеральд Дарманин ўзининг ижтимоий медия ҳисобидан мазкур вилоят ҳокимлигининг бу иш борасидаги баёнотини пайлашди ва қочоқларни унинг буйруғига биноан чиқариб юборганини тушунтирди. У лагерьнинг қонунга зид равишда фаолият кўрсатганини таъкидлади.

Ҳокимлик берган баёнотда лагерьнинг Сан-Омер-Кале йўлидаги бўш далада жойлашган ангарлардан ташкил топганини, чиқарилган қочоқлар орасида 30 га яқин ёш болаларнинг ҳам бўлгани айтилди.

Қочоқларнинг чиқарилиш сабаби ўлароқ уларнинг жамоат тинчлигини бузганлиги ва атрофда яшаётган 50 га яқин оиланинг улардан шикоят қилингани кўрсатилган. Француз матбуоти қочоқлар ва полиция ўртасида икки кундир тўқнашувларнинг давом этаётганини ёзмоқда.