Фомула 1 нинг собиқ раҳбари вафот этди

“Формула 1” нинг собиқ хўжайини Макс Мозли 81 ёшида вафот этди.

“Формула 1” гуруҳининг собиқ бош ижрочи директори, миллиардер Эклстоуннинг сўзларига кўра, бахсли қарашларга эга ушбу шахс якшанба куни кечқурун вафот этган.

1940 йил 13 апрелда Лондонда туғилган Мозли 1930 йиллардаги инглиз фашистлари етакчиси Сер Освалд Мозлининг ўғли эди.

Мозли 1993-2009 йилларда “Формула 1” нинг бошқарув органи – Халқаро автомобиллар федерациясининг (ФИА) президенти бўлган.

Автомобиль спортидан ташқарида, Мозли зиддиятли ахлоқсиз тадбирда иштирок этган тасвирлари газета нашрларида тарқалиб кетганидан кейин ОАВга қарши кампания асосчисига айланди.