Дунёнинг энг қадимий гилами

2500-йиллик тарихга эга дунёнинг энг қадимий гилами Олтой тоғларидан топилган бўлиб, Пазириқ маданиятига оид деб ҳисобланади.  Археолог олимлар уни тўқиган инсонларнинг хунлар ёки уйғур турклари эканлигини айтишмоқда.  

Бу гилам 1949-йили рус археологи Сергей Иванович Руденко томонидан Олтойдаги бир қўрғонда олиб борилган қазув ишлари пайтида топилган эди. Гиламда ишлатилган безаклар Марказий Осиё халқларига хос бўлиб, ҳайвон юнгларини ферментация қилиш  натижасида олинган махсус бўяш технологияси ёрдамида табиий маҳсулотлардан олинган ранг берилгандир.

Гиламнинг оқ кигиздан тўқилгани ва устига рангли нақшлар тикилгани  аниқланган.

Гиламни Сканерли электрон микроскоп усулидан фойдаланган ҳолда текширган  Олмониянинг Фридрих-Александр университети докторлари Райнер Финк ва Карл Месслингер 1991-йили гиламни ўз ёрдамчилари билан ўрганиб чиқиб, шу хулосага келган эди.

Гилам ҳозирда Санкт-Петербургдаги Эрмитаж музейида сақланмоқдадир.