Берлин полицияси 13 журналистни норозилик намойиши пайтида ҳибсга олди

Берлин полициясининг таъкидлашича, 13 журналист шанба куни Германия пойтахтида автомобил йўлини қуришга қарши экологларнинг норозилигини ёритаётган пайтда ҳибсга олинган.

Журналистлар эрта тонгда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фаоллари томонидан уюштирилган магистрал йўл қурилишидаги норозилик намойишини ёритганлар.

“Журналистлар намойишга фаоллар билан бирга киришди, шунинг учун биз уларга норозилик иштирокчилари сифатида қарадик”, деди полиция вакили Мартин Ҳалфиг.

Берлин ва Бранденбург штатидаги Пресс Синдикат компаниясининг ижрочи директори Ёрг Рейхелт полицияни журналистларни ўз ишларини бажаришга тўсқинлик қилишда айблади. Рейхелт ҳибсга олинган журналистлардан бири бўлган, шунингдек, у давлат чегарасини бузганликда айбланмоқда.

Намойишда 300 га яқин киши иштирок этди.

Экологик гуруҳларнинг таъкидлашича, Берлин ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларида янги магистрал йўлларнинг қурилиши Германиянинг зарарли газлар чиқиндиларини камайтириш бўйича ҳаракатларига путур етказади ва бунинг ўрнига йўлларга сарф қилинган миллиардлаб евро яшил транспорт инфратузилмасини қуриш учун сарфланиши мумкин.