АҚШ Афғонистондан қўшинининг учдан бир қисмини олиб чиқди

Радио Sputnikнинг хабар беришича, АҚШ марказий қўмондонлиги Вашингтоннинг Афғонистондан ўз қўшинларининг 3/1 олиб чиққани ҳақида маълумот берди.

Қўмондонлик берган маълумотларга кўра, мамлакатдан 300га яқин юк учоқлари олиб чиқилган, уларга турли материал юкланган эди. Мудоофа вазирлигининг материал-техник агентлигига эса йўқ қилиш учун 13000га яқин ҳарбий аслаҳа ва жиҳозлар топширилган.

Жорий йилнинг апрель ойида НАТО кучлари, шу жумладан АҚШ ҳам ўз ҳарбийларини Афғонистондан олиб чиқа бошладилар. Илк бошда бутун хорижий қўшинларнинг 1-майгача мамлакатни тарк этиши режалаштирилган эди. Кейинроқ эса Америка президенти Джо Байден АҚШ қўшинларининг Афғонистондан 11-сентябргача бутунлай чиқиб кетиши ҳақида банот берди.