Америкалик олим инсониятни бошқа оламлар аҳолиси билан тинчлик шартномаси тузишга чақирди

Гарвард университети астрофизиги профессор Ави Лойб (Avi Loeb) инсониятни сайёрамиздан ташқаридаги бошқа олам аҳолиси билан тинчлик шартномаси тузишга чақирди.

Унинг айтишича, бу коинотдаги тинчликни сақлаш ва дўстона бўлмаган цивилизациялар томонидан уюштирилиши мумкин бўлган ҳаракатлар натижасида ерни оммавий қирғиндан ҳимоя қилади.

Лойбнинг айтишича, бошқа оламлар аҳолиси бутун галактикаларни йўқ қила оладиган кичик структуравий зарраларни тезлаштириш учун кучли қурилмалар яратишга қодир. Ер аҳолисига келсак, бу ҳолда улар бу ҳақда огоҳлантириш сигналини ололмайдилар.

Глобал фалокатнинг олдини олиш мақсадида америкалик олим Ядро синовларини тақиқлаш тўғрисидаги шартномага ўхшаш битим тузишни таклиф қилди.

Унинг сўзларига кўра, бизнинг Сомон Йўли галактикаси ва унга қўшни бўлган галактика (Андромеда) бундай шартномани имзолаши керак.

Профессор шартномада Ер ва бошқа томондан ким вакил бўлишини айтиб ўтмаган.

Бироқ, юқорида айтиб ўтилган таклиф олим томонидан қилинган биринчи ғайриоддий баёнот эмас. У илгари астрономлар 2017 йилда кашф этган астероидни (Оумуамуа) космик кема деб айтган ва кейин Ер аҳолиси яқинда Қуёш тизимидан ташқарида жойлашган Проксима Сентаури юлдузлар тизимидаги сайёрада ҳаёт борлигини тасдиқлашини тахмин қилган.