Алло сўзининг тарихи

Илк шакли ало бўлган бу сўз ҳар куни бутун дунёдаги миллионлаб инсонлар томонидан минг хил акцент ва талаффузда айтилади. Унинг тарихи эса телефон ихтирочиси Александр Грахам Беллнинг қайлиғига бориб тақалади.

Бу қизнинг исми Алессандра Лолита Освалдо эди. Телефонни ихтиро қилгач, Грахам Белл илк линияни Алессандранинг уйига ўрнатади. У ҳар сафар унга қўнғироқ қилганида гўшакни Алессандрадан бошқа ҳеч кимнинг кўтармаслигини билгани учун Алессандра Лолита Освальдо дерди.

Вақт ўтган сари Грахам Белл қиз ҳар гўшакни кўтарганида Але Лол Ос дея бошлади, суҳбатлар узаявергач, бу хитоб Алога айланади.

Орадан вақт ўтди. Алессандра телефондан бошқа нарсани ўйламайдиган, ихтиро столидан ва тажрибалардан бошини кўтармайдиган Беллдан безор бўлади ва уни ташлаб кетади. Ихтирочи эса уни бир кун албатта қайтиб келади деган умид билан телефоннинг ёнидан жилмай кутаверади.

Белл ҳар сафар телефон жиринглаганда Алессандра қўнғироқ қиляпти дей ўйлаб, АЛО деяверади. Бора-бора бу одат бутун дунёга тарқалади ва сиз билан биз ҳам ҳар куни телефонда гаплашганимизда ихтирочининг вафосиз қайлиғини хотирлаймиз.