Ёшлар, техника, руҳий саломатлик ва Оксфорддаги тадқиқотлар

Технологиялардан фойдаланиш ва ақлий саломатлик муаммолари ўртасида “озгина боғлиқлик” сақланиб қолмоқда, дейилади тадқиқот натижасига кўра. Илмий тажриба 430 000 дан ортиқ 10 ёшдан 15 ёшгача бўлганлар ўртасида ўтказилди.

Оксфорд Интернет институти телевизор томоша қилиш, ижтимоий тармоқлар ва қурилмалардан фойдаланишни депрессия, ўз жонига қасд қилиш ва аҳлоқий муаммолар билан таққослади.

1991 йилдан 2019 йилгача бўлган даврда депрессия ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ҳамда телевизор томоша қилиш ўртасидаги боғлиқлик озгина пасайгани аниқланди. Лекин, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ва аҳлоқий муаммолар ўртасида эса кичик ўсиш бўлгани кўринмоқда.

Бахтли одамлар

“Биз 2010 ва 2019 йиллардаги тадқиқотларимиз жараёнида ижтимоий тармоқларнинг руҳий саломатликка таъсирини тополмадик”, – дейди тадқиқот муаллифларидан бири профессор Эндрю Прзйбилский. “Биз бахтли одамлар ижтимоий тармоқлардан камроқ фойдаланади демоқчимасмиз. Шунчаки, ижтимоий тармоқлар бахтли одамларни ўз домига тортиб кетолмаяпти демоқдамиз.”

Тадқиқот натижалари қонун чиқарувчилар ва қонун ҳимоячиларнинг технологиянинг ёшлар руҳий саломатлигига зарарли таъсири ҳақидаги қарашларига зид бўлиб чиқмоқда.