Европа туризм учун қайта «очилмоқчи»

“Европа Иттифоқининг сайёҳлик саноатини ва трансчегаравий дўстликни тиклаш учун хавфсиз вақт келди.” Бу Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Лееннинг фикри. У твиттерда қуйидагиларни ёзди: “Биз эмланганларни ва соғлик кўрсаткичи яхши бўлган давлатлардан келганларни яна хурсандлик билан кутиб олишни режалаштирмоқдамиз.”

“Аммо ёмон ҳолатлар қайта пайдо бўлса, биз тезкор чоралар кўришга мажбур бўламиз”.

Бунга Европа Иттифоқи нима дейди?

Европа, айниқса жанубдаги давлатлар туризм чекланиши ортидан жуда катта зарар кўрди. Брюсселнинг тавсияси қуйидагича: “Саёҳат чекловларини, айниқса, аллақачон эмланганлар учун енгиллаштиришимиз керак”.

Икки марта эмланганар имтиёз эга бўладиларми?

Ҳа. Эмланган саёҳатчилар учун чекловлар бекор қилиниши мумкин. Шунингдек, болалар Европа Иттифоқига келганидан кейин 72 соат ичида ПЦР тестининг салбий натижасига эга бўлган тақдирдагина, “эмланган ота-оналари билан саёҳат қилишлари керак”, дейилмоқда.

Агар вазият ёмон томонга ўзгариб кетсачи?

Бу Европа Иттифоқининг кўплаб мамлакатлари учун ҳақиқий ташвиш. Агар вазият ёмонлашса, “касаллик кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш” учун кириш чекловлари билан бирга “фавқулодда тормоз” механизми ишга тушади.

“Фавқулодда тормоз” ишлайдими?

Европа комиссияси бунга умид қилмоқда. Аммо, Европа Иттифоқининг ҳар бир давлати суверендир ва ўтган йилги ёзда айтилганидек – дам олувчилар учун талабларни ҳар бир давлат мустақил шакллантириши мумкин.