Европа Иттифоқи парламенти Хитой савдо битимини “музлатиб қўйди”

Европарламентда сўнгги пайтлардаги Пекиннинг Шинжон вилоятидаги уйғурларга нисбатан санкцияларидан сўнг, Хитой билан улкан сармоявий битимни кўриб чиқишни “музлатиб қўйишга” кўпчилик овоз берди.

Қарорга кўра, битимни ратификация қилиши керак бўлган парламент, инвестициялар бўйича кенг қамровли битимни амалга ошириш учун Хитойдан уйғурларга нисбатан санкцияларни бекор қилишни талаб қилмоқда. Қарорни маъқуллаш учун 599 та, унга қарши 30 та ва 58 та бетараф овозлар тўпланди.

Катта савдо битими етти йиллик музокараларнинг натижаси эди. Якуний музокараларни ўтган йил охирида Хитой президенти Ци Цзин Пин Германия канцлери Ангела Меркел, Франция президенти Эммануэл Макрон, шунингдек Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Лаен каби Европа раҳбарлари билан ўтказганди.

Келишув бошиданоқ Европада кўп баҳсларга сабаб бўлган. Музокаралар якунланишидан олдин ҳам Хитойга нисбатан скептиклар ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари узоқ вақт Брюсселни Пекин билан муносабатларда инсон ҳуқуқлари масаласини биринчи ўринга қўйишга ундаб келишган.

Кейин, март ойида содир бўлган воқеаларнинг кескин бурилиши фонида, Европа Иттифоқи Пекиннинг Шинжонга нисбатан сиёсатида иштирок этган тўртта Хитой амалдорига қарши санкцияларни жорий қилди. Бунга жавобан, Хитой тезда Европа парламентининг бир неча обрўли аъзолари, учта миллий парламент аъзолари, Европа Иттифоқининг иккита қўмитаси ва бир қатор Хитойга юборилган европалик тадқиқотчиларга қарши санкцияларни жорий этганди.