Япониянинг Фукусима атом станцияси яқинида кучли зилзила содир бўлди

Япония метеорология агентлиги бугун, шанба куни Япониянинг шимолида 6,6 балли зилзила содир бўлганлигини эълон қилди ва шимоли-шарқий тепаликларда кўчки бўлиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.

Зилзила Мияги префектураси соҳиллари яқинида, Токионинг шимолида, вайрон бўлган Фукусима атом заводидан унчалик узоқ бўлмаган жойда, стансияга эгалик қилувчи Токё Электр Компанияси текширувлар олиб борган жойда содир бўлди.

Япония метеорология агентлиги цунами эҳтимоли тўғрисида ҳеч қандай огоҳлантириш бермади.