Японияда коронавируснинг тўртинчи тўлқини

Коронавируснинг тўртинчи тўлқини натижасида Японияда ҳар куни ўз уйларида ҳаётдан кўз юмаётганлар инсонлар сони тобора ортиб бормоқда. Япониядаги шифокорларнинг фикрига кўра, ушбу тўртинчи тўлқин аввалгилардан кўра кўпроқ юқумли. Мамлакатда касалликнинг тобора авж олишига вируснинг янги штаммлари сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Япониянинг ёзги Олимпиадага мезбонлик қилиши ҳам савол остида қоляпти. Касалхоналарнинг катта босим остида ишлаётгани ҳисобига хатто, саратон ва юрак ҳасталиги билан касалланган беморлар ҳам уйларига қайтариб юборилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган. Тез тиббий ёрдам бўлимларида ўринларнинг 96 фоизидан кўпроғи аллақачон банд бўлганлиги сабабли, беморлар қабул қилинмаяпти.

Касалхоналарда ўринларнинг етишмаслиги, шифокорлар беморларга касалхоналарда ташҳис қўя ололмаётганликлари учун улар беморларнинг уйларига бориб касалларга ғамхўрлик қилиш ишлари йўлга қўйилмоқда. Японияда вакцинасия ҳамон секин кечяпти. Эмлашнинг керакли даражада ташкил этилмаганлиги оқибатида ҳукумат аҳоли томонидан танқидларга ҳам учраяпти. Одамларнинг эртанги кунга ишончлари тобора сўниб боряпти.