Янги давр технологияси – НАСАнинг кўзлари

НАСАнинг кўзлари визуализация дастури (НАСАнинг кўзлари) – бу НАСАнинг Реактив ҳаракатланувчи лабораторияси (JPL – Jet Propulsion Labaratory) миссиялари ва космик кемалар томонидан ўрганилган сайёраларнинг илмий жиҳатдан аниқ кўринишларини тақдим этиш учун Визуализация технологиялари ва дастурлари ишлаб чиқиш жамоаси томонидан яратилган дастурларнинг бепул тўпламидир. Жамоани Уолт Дисней Анимация Студиясининг собиқ технология менежери Кевин Ҳусси бошқарган.

Қуёш тизимига тикилган кўзлар

Дастлаб 2010 йилда ишлаб чиқарилган “Қуёш тизимига тикилган кўзлар” дастури “кўзлар” оиласида биринчи бўлди. Дастур космик кемалар ва қурилмалар, сайёраларнинг жойлашуви ҳамда Қуёш тизимидаги бошқа жараёнларнинг ҳақиқий симуляция қилинган кўринишини намойиш этади.

Экзосайёраларга тикилган кўзлар

НАСАнинг экзосайёралар архивидаги маълумотларга асосланиб, “Экзосайёраларга тикилган кўзлар” дастури олис юлдузлар атрофида айланиб юрувчи 1000 дан ортиқ сайёраларни катталаштириб бериш имконияти эга. Экзосайёраларни тегишли ўлчамлар бўйича, масалан, Ерга ўхшаш катталикдаги, катта тошли сайёралар, газ гигантлари ва бошқача ҳолатларда фильтрлаш мумкин. Бу сайёраларга етиб бориш учун турли транспорт воситаларида – автомобиль, самолёт ва бошқаларда қанча вақт сарфланишини ҳам ҳисоблаш имконияти бор.