Хитой дунёни эмлаш мусобақасида илгарилаб кетди

“АҚШнинг эпидемияга қарши кураши чалкашлик ва муваффақиятсизликдан бошқа нарса эмас. Хитой эса вирусга қарши курашда муҳим стратегик натижаларни кўрсата олди”, – дея баёнот берди ўзининг қарама-қарши позициялари билан машҳур дипломатлардан бўлган Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Чжао Лижиан.

Ҳозиргача Хитой 265 миллионга яқин Ковид вакциналарини экспорт қилган. Бу бошқа барча давлатларни бирга ҳисобга олганда ҳам кўпроқ натижа ҳисобланади. Шу йил давлат экспорт қилинадиган вакциналар сонини 440 миллиондан кўпроққа олиб чиқмоқчи, дейди илмий таҳлил компанияси бўлган AirFinity Inc.

Хитой вакциналаш борасида яна бир катта сакраш қилмоқчи. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти яқинда Хитойнинг SinoPharm Group Со компанияси томонидан ишлаб чиқарилган вакцинадан фойдаланишга рухсат берди. Бу хитой дозаларини ўнлаб ривожланаётган давлатларга Covax дастури орқали етказиб беришга имкон беради. Дастур доирасида йил охирига қадар етказиб беририлишига умид қилинган 2 миллиард дозадан вакциналарнинг бор йўғи 68 миллион дозасигина ҳозирга қадар етказиб берилган. “Хитой узоқ муддатли истиқболда жуда муҳим шерик ҳисобланади”, – дейди Ричард Хатшетт, Covax бошқарув гуруҳларидан бири бўлган эпидемияга тайёрлик коалициясининг бош ижрочи директори.

Хитойнинг устунлиги узоқ давом этмаслиги мумкин. Ҳиндистон ҳозирда Хитойнинг қўли баланд келаётганини тан олади, аммо жараён узоқ муддат давом этишига ишонмаяпти. Ташқи ишлар вазирлигининг исми сир қолишини хоҳлаган расмийси Нью Деҳли вакцина экспорт қилишни бир неча ой ичида кўпайтирмоқчилигини айтмоқда.

Бунга яна бир сабаб Хитой вакциналарининг бошқа вакциналар билан таққослаганда ишончсизлигидир. Тадқиқотларга кўра Синовак вакцинасининг самарадорлиги 50% дан 90% гачани ташкил қилмоқда. Глобал тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, Хитой вакциналари бир нечта минтақаларда энг кам “исталган” вакциналардир. Ҳатто Гонконгда ҳам атиги 37% аҳоли Синовакдан эмланишни хоҳлашган холос. Аҳолининг 56% қисми Пфайзер Инк компаниясига тегишли вакцинани афзал кўришган.