Халқаро космик станция (ХКС) астронавтлари Space X капсуласида ерга қайтишди

Тўрт нафар астронавтни Ерга қайтариб олиб келган Space X Crew Dragon капсуласи якшанба куни Мексика кўрфазига бехатар қўнди.

Қайиқлар халқаро космик станциядаги (ХКС) олти ойлик миссияни муқаффақиятли якунлаган экипаж ва капсулани олиб кетишди. НАСА экипаж ўзларини яхши ҳис қилаётганликлари ҳақида хабар берди.

Капсула Флорида штатининг Мексика кўрфазига, ХКСдан олти ярим соатлик парвоздан сўнг, тунги соат 2:56 да сувга қўнди. Бу 1968 йилда Аполлон 8 экипажи Ойдан қайтиб келганидан бери АҚШнинг биринчи якунлаган экипажли парвози бўлди.

Астронавтлар ўтган чоршанба куни Ерга қайтиб келишлари керак эди, аммо кучли қирғоқ шамоллари Space Xни кундузги қўнишга уринишларига қаршилик қилди. Операция раҳбарлари экипажни очиқ ҳавода қайтаришни маъқул кўрдилар.

НАСА Ойга учирган биринчи парвози бўлмиш Аполлон 8 капсуласи экипаж билан 1968 йил 27 декабрда Гавайи яқинидаги Тинч океанига қўнган эди.

Space Xда учганингиз учун ташаккур

Астронавтлар Майкл Хопкинс, Виктор Гловер, Шаннон Уолкер ва япониялик Соичи Ногучи коинотга ўтган йилнинг ноябрида НАСАнинг севимли тижорат шеригига айланган Элон Маскнинг Space X компанияси томонидан ишлаб чиқарилган транспорт воситасида ХКСга биринчи тўлиқ миссиясида экипаж сифатида йўл олдилар.

“Биз сизни Ер сайёрасига қайтганингиз билан табриклаймиз ва Space Xда учганингиз учун ташаккур”, – деди Space Xнинг Миссиялар назорати маркази. “Бизнинг парвоз дастуримиз давомидаги ушбу саёҳатда сиз 68 миллион мильни қўлга киритдингиз.”

“Биз милларимизни қайтариб олсак бўладими?”, – деди миссия қўмондони Хопкинс. Space X астронавтларга компаниянинг маркетинг бўлимига мурожаат қилишлари мумкинлигини айтди.

167 кунлик миссия АҚШдан экипажни капсулада учириш бўйича энг узоқ давом этган миссия бўлди. Олдинги 84 кунлик рекорд 1974 йилда НАСА нинг Скайлаб станцияси астронавтлари томонидан ўрнатилганди.

Ўтган ҳафта яна бир Space X космик кемасида келган тўрт кишилик янги экипаж билан бирга умумий ҳисоблаганда етти нафар космонавтлар ХКСда қолмоқда. Ундан олдин икки америкалик астронавтлар май ойида ХКСда синов топшириғи асосида икки ой бўлишганди.

          Бу 2011 йилда “Space Shuttle” дастури тугатилганидан бери АҚШ ҳудудидан ХКСга биринчи марта уюштирилган парвоз бўлди. Шунингдек, бу НАСАдан фарқли ўлароқ, хусусий компания томонидан бошқарилган биринчи экипажли миссия эди.

Шу пайтгача АҚШ космонавтлари ХКСга чиқиш учун Россия космик кемаларидан фойдаланишган.