Вайрона масжидда азон айтилмоқда

Фаластинлик Ислом Асалйа исмли йигит ижтимоий тармоқ ҳисобидан Исроилнинг Ғазодаги масжидларни ҳам бомбардимон қилганини кўрсатувчи суратларни улашди. У бу суратларнинг остига, “Намоз ўқиб турган масжидимизни босқинчилар шу аҳволга солди” деган ибораларни қўшиб қўйди. Буларга қўшимча сифатида эса вайрон бўлган масжиднинг харобалари орасида айтилган азон видеосини ҳам улашди ва шу сўзларни қўшиб қўйди “Масжиднинг бомбаланиб вайрон бўлишига қарамай азон айтишга давом этмоқдамиз”.

Ижтимоий тармоқда бу суратлар жуда катта эътиборга сазовор бўлди. Турли инсонлар суратлар ва видеонинг остига Исроил хунрезликларини қораловчи ва Фаластинни қўллаб-қувватловчи ҳис-туйғулар тўла шарҳлар ёзиб қолдирмоқдалар.