Вашингтон Фаластин ва Исроил ўртасидаги ўт очишни тўхтатишга тўсқинлик қилмоқда

Америка Қўшма Штатлари учинчи марта БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Фаластин ва Исроил ўртасида ўт очишни тўхтатишга чақирган қўшма резолюцияси чиқарилишига тўсқинлик қилди.

Бугун, душанба куни ОАВ дипломатик манбалардан иқтибос келтиришича, Қўшма Штатлар ўзининг позициясини дипломатик саъй-ҳаракатлари учун кўпроқ вақт қолдирилиши кераклиги билан оқлаган.