Туркияда АСEЛСАН томонидан ишлаб чиқилган Сака дрони муваффақиятли синовдан ўтказилди

Туркия АСEЛСАН компаниясининг Сака дронини муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда «Анадолу» ахборот агентлигига лойиҳа раҳбари Юсуф Зия Котил маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, лойиҳа компаниянинг ўз ресурслари ҳисобидан тўлиқ амалга оширилмоқда.

Дрон разведка ва назорат қилиш учун мўлжалланган бўлиб, ҳозирда унинг оғирлиги 600 граммга тенг. Дронга мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳаллий дастурий таъминоти ўрнатилган.

Лойиҳанинг иккинчи босқичи доирасида таркибий қисмлар импортига боғлиқликни камайтириш ва тизимларни такомиллаштириш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Бундан ташқари, компаниянинг муҳандислари нишонни аниқлаш ва кузатиш, шунингдек, ёпиқ жойларда суратга олиш автоном тизим устида ишлашмоқда.